Канада 34 миллион Канада доллари миқдоридаги қўшимча ҳарбий ёрдамдан ташқари, «Unifier» операцияси орқали Украина ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитиш миссиясини 2023-йил охиригача узайтиради.
Бу ҳақда 16-ноябрь, чоршанба куни Канада Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, бу маблағ Қуролли Кучларни сунъий йўлдош тасвирлари, шунингдек, юқори аниқликдаги учувчисиз камералар, қишки жиҳозлар, жумладан, портатив иситгичлар, термал кўрпа-тўшаклар ва ухлаш учун сумкалар билан таъминлашга йўналтирилади.
Канада Рамштайн-7 учрашувида тегишли ёрдамни эълон қилди.
«Украина мудофаа бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида мен Канада Украинага учувчисиз камералар, сунъий йўлдош алоқаси қурилмалари ва қишки жиҳозлар кўринишида 34 миллион Канада долларига тенг қўшимча ҳарбий ёрдам беришини эълон қилдим», — деб ёзди Канада мудофаа вазири Анита Ананд Twitter даги саҳифасида.