Канада Украинага янги қуроллар партиясини юбормоқда

Жастин Трюдо Россияга қарши туриш учун «юқори ихтисослашган ҳарбий техника» партиясини Украинага топширишга ваъда берди.

Канада бош вазири Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатлашди ва у ҳарбий ёрдамнинг навбатдаги партиясини эълон қилди.

«Мен ҳозиргина президент Зеленский билан гаплашдим. Мен унга Канада Украинага юқори ихтисослашган ҳарбий техниканинг навбатдаги партиясини юборишини айтдим. Биз Россияга қарши санксияларни ҳам, Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишни ҳам муҳокама қилдик», деб ёзди у ўзининг расмий Твиттерида.