Канада ҳукумати Россия Федерациясининг активларини мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

24-июн, жума куни Канада Сенати бош вазир Жастин Трюдо томонидан Россия активларини мусодара қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда Reuters.

Қайд этилишича, C-19 қонун лойиҳасида бир қатор чора-тадбирлар, жумладан, чет эл фуқароларининг уй-жой сотиб олишини икки йилга тақиқлаш, шунингдек, Россиянинг Украинага бостириб кириши учун жавобгар шахсларнинг активларини мусодара қилиш ва сотиш ҳуқуқи назарда тутилган.

Шунингдек, 450 бетлик ҳужжат ҳар қандай ўзгартиришлар бўйича юқори палатадан ўтгани ва қиролнинг расмий розилигидан кейин қонунга айланиши хабар қилинган.

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Twitterда бу хабарга жавоб қайтарди. Унга кўра, ўзгартиришлар мусодара қилинган мулкни бошқа давлатга ўтказишни ҳам назарда тутади.

«Украина мисолида, бу Канада ўз ҳудудида музлатилган Россия активларини мусодара қилиши ва уларни Украинага ўтказиши мумкинлигини англатади», деб ёзган Ермак ва бу уруш бошлангандан бери бундай механизмни кучайтириш учун биринчи прецедент эканлигини қўшимча қилди.