Каталония: радикаллар террористик ташкилотга алоқадорликда гумон қилинмоқда

Каталонияда радикал сепаратистлар террор ташкилотига аъзоликда гумон қилинмоқда. Қайд этилишича, 2019 йилнинг кузида ҳибсга олинган Каталония мустақиллигининг 13 тарафдори жавобгарликка тортилиши мумкин.

Испания Миллий суд коллегияси судяси Каталония мустақиллигининг 13 радикал тарафдорини террористик ташкилотга аъзоликда айблаб жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилди. Бу ҳақда сешанба куни тарқатилган суд инстанциясининг пресс-релизида айтилган.

Гумонланувчилар 2019 йилнинг кузида ҳибсга олинган. Улар республикани ҳимоя қиладиган, Каталония мустақиллиги учун курашаётган қўмиталар деб аталганларнинг тарафдорлари. Улардан тўққизтаси террорчи гуруҳга аъзоликда айбланишдан ташқари, портловчи ва ёнувчи моддаларни сақлаш ва ишлаб чиқаришда ҳам гумон қилинмоқда.

Минтақа мустақиллигининг тўққиз тарафдори 2019 йилда ноқонуний 2017 йилги мустақиллик референдумини ташкил қилишда айбланган Каталония сиёсатчиларига ҳукм чиқарилишидан олдин ҳибсга олинган.