КХШТ раҳбари Қозоғистондаги миссияси якунланганини маълум қилди

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти баталонларининг Қозогʻистондаги тинчликпарвар миссияси якунланди, деб хабар қилди КХШТ раҳбари.

КХШТ қўшинларини Қозоғистондан олиб чиқиш пайшанба куни бошланган ва 10 кун давом этади, деди Станислав Зас.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби Станислав Зас 13-январ, пайшанба куни Қозоғистонда тинчликпарварлик миссияси якунланганини маълум қилди.

«КХШТ жамоавий тинчликпарвар кучларини Қозоғистондан олиб чиқиш бугун, жорий йилнинг 13 январ куни бошланди ва 10 кун давом этади. КХШТнинг республикадаги тинчликпарвар миссияси якунланди», — деди Зас.

КХШТ Бош котибининг айтишича, Қозоғистонда бандитлар ва террорчилар мағлуб бўлган, уларнинг қолдиқлари эса ер остида адолатдан яширинишга ҳаракат қилмоқда.

Шу боис Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари тартибсизликлар ва ҳокимиятни эгаллашга қаратилган фитнада иштирок этганликда гумон қилинган шахсларни жадал тозалаш ва ҳибсга олиш ишларини олиб бормоқда”, — дея қўшимча қилди Зас.

Унинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар фақат Қозоғистон куч тузилмалари вазифаларига тегишли.