Кишига Словакия президентига таҳдид қилиш айблови қўйилган

sans-serif;">Словакия прокуратураси мамлакат шарқидаги Свидник шаҳрида яшовчи 64 ёшли фуқаронинг номига номаълум хатларни юбориш орқали Президент Зузана Чапутова ва Словакия адлия вазири Мария Коликовага қарши таҳдид қилишда айблангани тўғрисида баёнот тарқатди.

Бу ҳақда якшанба куни кечқурун маҳаллий ТА3 телеканали маълум қилди.

Прокуратура полиция томонидан қамоққа олинган айбланувчига қарши далилларга эга. Улар унинг хонадонида тинтув ўтказишда ушланган. Гап, хусусан, қоралама хатлар, шунингдек, унинг компютерининг дискида жойлашган файллар ҳақида кетмоқда. Тергов материалларни экспертизадан ўтказмоқда. Эҳтимол, киши руҳий касалликка чалинган бўлиши мумкин, бу махсус тиббий комиссия томонидан белгиланиши керак.

Агар суд айбланувчини айбдор деб топса, у 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.