Кишинёв Украинага ҳарбий гуманитар ёрдам таклиф қилди

Молдова президенти Майя Санду Украинага ҳарбий ёрдам – сапёрлар юборишни таклиф қилди.

Бу ҳақда Санду 27-апрел, чоршанба куни Журнал Тв телеканали эфирида маълум қилди.

«Биз Украинага ёрдам беришга ва уни транспорт артериялари билан таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз, – деди у. – Биз уларга сапёрлар билан ёрдам беришни таклиф қилдик, биз гуманитар ёрдам кўрсатишни таклиф қилдик. Бу бизнинг қўлимиздан келади «, деди у.

Молдова президенти, шунингдек, мамлакат банк тизими Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан Россияга қарши жорий қилинган молиявий санкциялар пакетига қўшилганини қўшимча қилди.

Маълумки, Молдова ҳарбий сапёрлари бўлинмалари дунёнинг турли бурчакларида Бмтнинг тинчликпарвар миссияларида мунтазам иштирок этиб келади. Жумладан, улар Бмтнинг Либериядаги, Судандаги, Ироыдаги, Грузиядаги ва Кот-д’Ивуардаги операцияларида қатнашган.