Коррупцияда айбланган Жанубий Кореянинг собиқ президенти афв этилди

Жанубий Корея ҳукумати 69 ёшли Пак Кин Хенинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли уни афв этиш тўғрисида қарор қабул қилди ва сўнгги бир йил ичида уч марта касалхонага ётқизилди.

Бу ҳақда 24-декабр, жума куни Адлия вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради The Associated Press.

Пак Кин Хе янги йил арафасида озод этилиши режалаштирилган 3094 нафар авф этилганлар рўйхатига киритилган.

Амнистия тўғрисидаги қарор унинг соғлиғи ёмонлашганини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган. Жорий йилда аёл елка ва белнинг сурункали касалликлари туфайли уч марта касалхонага ётқизилган.

Пак Кин Хе 2013 йилдан 2017 йилгача президентлик қилган. У коррупцияда айбланиб, ҳокимиятдан четлатилган. 2018 йилда собиқ президент 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2020 йилда муддат 20 йилга қисқартирилди. У сайловга ноқонуний аралашгани ва Миллий разведка хизматидан ноқонуний маблағ олгани учун яна саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди. Аёл тўрт йилу тўққиз ойга қамалган.