Латвия Украина Қуролли кучлари учун тўртта вертолётни Украинага топширди

Латвия Украина ҳарбий-ҳаво кучларига тўртта вертолёт совға қилди. Бу ҳақда Латвия мудофаа вазири Артис Пабрикс Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Украина ҳарбий-ҳаво кучлари яқинда Латвия томонидан совға қилинган тўртта вертолётни олди, улар тез орада Украина Қуролли кучлари флотига киритилади», — деди Латвия расмийси.

Унинг қайд этишича, Украина давлати бутун ҳудудини рус босқинчиларидан озод қилмагунча, Ғарб давлатларининг Украинани қўллаб-қувватлаши тўхтамаслиги керак.

Эслатиб ўтамиз, Латвия президенти Эгилс Левитс ҳукумат берилган яшаш учун рухсатнома ва визани қайта кўриб чиқиб, Россия ҳарбий тажовузкорлигини қўллаб-қувватлаётганлар учун уларни бекор қилиши кераклигини айтган эди.

Бундан ташқари, Латвия Сейми Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилди ва Европа Иттифоқини руслар ва беларусларга визалар беришни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Латвия Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилган дунёда биринчи давлат бўлди.