Латвия Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатишни маъқуллади

 

 

Латвия ҳукумати Украина Қуролли кучларига қўшимча ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади.

Бу ҳақда 28 июл куни мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбари Артис Пабрикс Тwиттеръда маълум қилди.

«Бугун эрталаб Латвия ҳукумати Латвия Мудофаа вазирлигининг Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Делфи порталининг хабар беришича, бу қарор пайшанба куни бўлиб ўтган ёпиқ йиғилишда қабул қилинган. Мудофаа вазирлиги украиналикларга қандай ёрдам кўрсатилишига аниқлик киритмади.

Қайд етилишича, Россия Украинага бостириб кирганидан бери Латвия ҳукумати Украина Қуролли кучларига ёрдам кўрсатиш масаласини бир неча бор ёпиқ йиғилишларда муҳокама қилган.

Умуман олганда, Рига Киевга 200 миллион евродан ортиқ қурол ва шахсий техника, учувчисиз учиш аппаратлари, қуруқ рацион, ўқ-дорилар, танкга қарши қуроллар ва «Stinger «зенит-ракета комплексларини ажратди.