Литва делегацияси Тайванга келди

Литва транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Агне Вайсиукевичуте бошчилигидаги делегация Тайванга беш кунлик дастур билан келди. Бу ҳақда Тайван ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

«Биз Литва transport ва коммуникациялар вазири ўринбосарига ертанги куннинг илғор тармоқларида стратегик ҳамкорлик ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган самарали беш кунлик бўлишини тилаймиз», — дейилади хабарда.

Литва делегацияси электр транспорти, ақлли ва экологик транспорт воситалари соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш учун Тайваннинг траспорт агентликлари ва етакчи электр автобус ишлаб чиқарувчиларига ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрган эди.