Литва Европа Иттифоқи фуқароларининг киришини тақиқлашни қўллаб-қувватлади

Литва миллий хавфсизлик, виза бериш ва чегара назорати каби соҳалар учун масъул муассасалар ҳозирда Эстония ва Латвия томонидан қабул қилинган қарорларни баҳоламоқда.

Литва Эстония ҳукуматининг россияликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлайди ва уни бутун Европа Иттифоқига татбиқ этиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда 13 август куни Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис маълум қилди.

«Литва доимий равишда агрессив давлатларга қарши санксиялар қўллаш тарафдори бўлиб келади ва чекловлар Европа Иттифоқи даражасида қўлланилса, янада самаралироқ ишлайди деган позицияга амал қилади», — дея Литва ташқи ишлар вазири BNS сўзларини келтирган.

Литва ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, миллий хавфсизлик, виза бериш ва чегара назорати каби соҳалар учун масъул бўлган Литва муассасалари ҳозирда Эстония ва Латвия томонидан қабул қилинган қарорларни баҳоламоқда.

«Тегишли муассасаларнинг биринчи баҳоси шуни кўрсатадики, Эстония ва Латвия қарорлари Литвада амалда бўлган чекловларга моҳиятан жуда ўхшаш», – деди Литва ТИВ.

Аввалроқ Эстония билан чегарада Россияни тарк этишни хоҳловчилар учун катта навбатлар пайдо бўлгани хабар қилинганди.