Полша-Беларус чегараси яқинида ноқонуний муҳожирлар оқими туфайли Литва ҳукумати ўз қўшинларини қайта жойлаштиради.
Бу ҳақда 8-ноябр, душанба куни Литва давлат чегарасини қўриқлаш хизмати хабар берди.
Литва Давлат чегара хизмати раҳбари Рустамас Любаева Беларус ва Полша чегарасида мингдан беш минггача ноқонуний муҳожир бўлиши мумкинлигини айтди.
«Биз дам олиш кунларида юзага келиши мумкин бўлган стсенарийларга тайёргарлик кўрдик, бугун қарорлар қабул қилинади, ҳозир биз Литва Қуролли Кучлари штаб-квартираси билан учрашувлар ўтказмоқдамиз, биз қўшимча ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш имкониятидан фойдаланишни режалаштирмоқдамиз. Ҳамда, бизнинг кучларимиз қайта бошқа ерга жойлаштирилади», деди Любаевас.
Шу билан бирга, Литва Ички ишлар вазирлиги раҳбари Агне Билотайте мамлакатнинг чегарадош муниципалитетларида фавқулодда ҳолат жорий этиш ташаббуси билан чиқмоқда, деб ёзади Delfi.lt.
«Ушбу жиддий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ички ишлар вазирлигининг — фавқулодда ҳолат жорий этиш таклифи, бу таклиф ҳукумат томонидан кўриб чиқилиши керак», деди Билотайте ва Литва-Беларус чегарасида вазият барқарор эканлигини таъкидлади.
«Бизнинг барча бўлинмаларимиз имкон қадар тайёр», — дея хулоса қилди Билотайте.