Литва Украина учун янги ҳарбий таъминот тайёрламоқда

АҚШ Мудофаа вазири Украинага 20 та давлатдан янги ҳарбий ёрдам етказиб беришини маълум қилди.

«Биз Украинага янги қўллаб-қувватлаш партиясини тайёрлаяпмиз. Яқинда Украинага 20 та М113 бронетранспортёри, 10 та ҳарбий юк машинаси ва 10 та йўлтанламас (миналардан тозалаш учун) етказилади!»Бу ҳақда Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас Twitterда ёзди.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин душанба куни 20 га яқин давлат Украина учун янги хавфсизлик ёрдам пакетларини эълон қилганини айтди.

Дания Украинага Harpoon кемага қарши ракета ва учиргичларни топширади.

Бундан ташқари, Чехия Россия босқинига қарши курашиш учун Украинага жанговар вертолётлар, танклар ва ракета тизимларини совға қилди.

Канада Россия босқинидан ҳимоя қилиш учун Украинага НАТО стандарти бўйича 20 000 та артиллерия снарядларини сотиб олди.