Люксембург Украина Қуролли кучларига HMMWV йултанламас автомобилларини топширади.
Бу ҳақда 21-ноябр куни мамлакат мудофаа вазири Франсуа Бауш Твиттерда маълум қилди.
«Люксембург армияси ва Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларини қўшимча юқори ҳаракатчан кўп мақсадли ғилдиракли транспорт воситаларини (HMMWV) жўнатиш орқали қўллаб-қувватламоқда. Улар Украинани ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини амалга оширишда мустаҳкамлайди. Люксембург Украинага шунчалик ёрдам беради», – дея таъкидлади у.
Бундан ташқари, Люксембург ҳарбийлари Украина Қуролли кучларининг 15 минг аскарини тайёрлайдиган EUMAM Украина ўқув миссиясида иштирок этади.