Лондон Украинанинг барча товарларига бож тўловларини бекор қилади

Буюк Британия Буюк Британия ва Украина ўртасидаги эркин савдо келишуви доирасида Украинадан келадиган барча товарларга тарифларни нолга туширади. 25-апрел, душанба куни Британия ҳукумати хабар бермоқда.

«Украина президенти Владимир Зеленскийнинг бевосита илтимосига биноан тарифлар нолга туширилади ва барча квоталар бекор қилинади», — дейилади Британия ҳукумати баёнотида.

Аниқлик киритилишича, Буюк Британия ва Украина ўртасидаги савдо битими, яъни биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларига киритилган барча тариф ва квоталар бекор қилинган. Бундай ҳаракат «Украинага қийин пайтларда иқтисодий ёрдам беради», деб ишонади Буюк Британия ҳукумати.

«Украинанинг асосий экспорт товарлари, жумладан, арпа, асал, консерваланган помидор ва парранда гўшти учун божларнинг олиб ташланиши украиналик бизнес ва ишлаб чиқарувчиларга энг зарур пайтда ёрдам беради», — деди Буюк Британия Халқаро савдо департаменти.

Бундан ташқари, Британия Россия Украинанинг қаҳрамон халқини бостириш учун фойдаланиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларни экспорт қилишни тақиқлашини эълон қилди. Бундай товарлар орасида ушлаб туриш ва кузатиш учун ускуналар мавжуд.

«Бу Россиянинг Британияда ушбу товарларни сотиб олмасликлари учун мавжуд бўшлиқларни ёпади», дея қўшимча қилди департамент.

Айтганча, эркин савдо шартномаси 2023 йилдан бошлаб Украина учун тўлиқ ишлаши керак эди.