Лондон урушдан жабр кўрган Украинага молиявий ёрдам ажратади

Лондон томонидан ажратилган 45 миллион фунт стерлинг Россия босқинидан жабр кўрган украиналикларга ёрдам беришга сарфланади.

Бу пуллар украиналикларнинг озиқ-овқат, сув, уй-жой ва бошқа зарурий нарсаларга, шунингдек, тиббий ёрдамга сарфланади.

Британия ҳукумати Украинадаги заиф аҳоли ва урушдан қочганларга ёрдам бериш учун қўшимча маблағ ажратмоқда.

Қайд этилишича, 45 миллион фунт стерлинг хайрия ташкилотлари ва БМТнинг уруш қурбонларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи агентликларига берилади.

Шундай қилиб, Буюк Британиянинг Украина учун тўлиқ гуманитар ёрдам пакети 220 миллион фунтни ташкил қилади.

«Британия ёрдами Украинадаги энг заиф қатламларни, хусусан, жинсий зўравонлик ва эксплуататсия хавфи юқори бўлган аёллар ва болаларни қўллаб-қувватламоқда», деди ташқи ишлар вазири Лиз Трусс.

Буюк Британия ҳукумати ваъда қилган 45 миллион фунт стерлингдан:

15 миллион фунт стерлинг озиқ-овқат, сув, бошпана ва бошқа зарур нарсаларни тарқатувчи ҳамда жинсий зўравонликнинг олдини олишга қаратилган Украинадаги БМТ Гуманитар жамғармасига ёъналтирилади;

Яна 15 миллион фунт стерлинг ҳомиладор аёлларни озиқлантириш ва болаларнинг руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлаш учун Униcеф ​​болалар агентлигига ёъналтирилади;

Молдова ва бошқа қўшни мамлакатлардаги ёрдам ташкилотлари урушдан қочганларни ҳимоя қилиш учун 10 миллион фунт стерлинг олади;

5 миллион фунт стерлинг Украинадаги Халқаро Қизил Хоч федерациясига ё‘налтирилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, Буюк Британиянинг ушбу саховатли ҳиссаси БМТнинг Украина учун гуманитар жамғармасига урушдан жабрланган одамларга фавқулодда, самарали ва ҳаётни сақлаб қолувчи ёрдамни етказиб беришни кенгайтириш имконини беради.