Лукашенко Беларусда санкция қўллаш чақируви учун жиноий жавобгарликни жорий қилди

Белоруссияда мамлакатга, фуқароларга, ташкилотларга қарши санкциялар қўллаш чақириқлари учун жиноий жавобгарлик жорий этилади.

Тегишли қонунни 14 декабр куни мамлакат президенти Александр Лукашенко имзолади, дея хабар беради сешанба куни БелТА давлат агентлиги.

“Қонун Беларус Республикаси, унинг фуқаролари ва ташкилотларига қарши санкциялар қўллаш чақириқлари учун жиноий жавобгарликни жорий қилади”, — дейилади агентлик хабарида.

Санкция қўллаш чақириқлари оддий халқ номига қаратилган бўлса, 6 йилгача, хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотларга мурожаат қилинганда эса 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, дейилади хабарда.

Ҳисоботда айтилишича, мансабдор шахслар “ўз мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган боʻлсалар, масалан, савдони, шу жумладан, санктсиялар рўйхатидаги корхоналарни чеклаш”га сабаб бўлган бўлса, санкция қўллаш чақириғи учун 12 йиллик қамоқ жазоси кутилади.

“Қонунда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бузғунчи кучларнинг миллий хавфсизликка зарар етказишга уринишларига муносиб жавоб бўлади”, — дейилади хабарда.