Беларус раҳбари Александр Лукашенко Украинадаги вазият кескинлашган тақдирда Россияни, шунингдек, “Донбассдаги жабрдийдаларни” ҳар қандай қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Россия ва Беларус расмийлари Донбасс деб аталмиш “республикаларни” тан олиш зарурлигини биргаликда муҳокама қилади. Бу ҳақда Беларуснинг расмий раҳбари Александр Лукашенко Осиповичи полигонида журналистларга маълум қилди, деб хабар беради 17-феврал, пайшанба куни БелТА.
«Россия ва Беларус учун вазиятни яхшилаш учун нима қилиш кераклиги ҳақида Путин билан келишиб оламиз. Лекин бу биргаликдаги қарор бўлади», деб жавоб берди Лукашенко.
Журналистлар Донбассдаги вазият яна кескинлашганини ҳам пайқашди. Ва улар Лукашенкодан агар Беларус ўзини ўзи эълон қилган «республикалар»га ёрдам беришга қарор қилса, Россияга ҳарбий ёрдам беришга тайёрми ёки ёъқми, деб сўрашди.
«Биз Россияга ҳар қандай ёрдам берамиз. Ҳарбий ҳам, керак бўлса иқтисодий ҳам. Донбассдаги жабрдийдалар каби охирги бўлак нонни ҳам баҳам кўрамиз. Агар Черниговда бўлса, черниговликларга ёрдам берамиз. Бу Бизнинг қатъий позициямиз «, деди Лукашенко.