400;">Лукашенко Россия Федерацияси билан интеграцияни давом эттиришини расман эълон қилди.
«Биз Россия билан интеграцияни давом эттиришга тайёрмиз, лекин аввал Иттифоқ доирасида мавжуд бўлган барча муассасалар ва лойиҳалар ҳақиқатан ҳам ишлаши учун зарурдир», деди Белорусия Президенти ўз интервюларидан бирида.
1999 йил 8 декабрда Москвада Россия ва Белоруссия президентлари Борис Елтсин ва Александр Лукашенко Иттифоқ давлатини яратиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Икки мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилинганидан кейин 2000 йил 26 январда кучга кирди. Иттифоқ давлатини яратиш жараёни ягона иқтисодий макон, ягона валюта, умумий бюджет ва келишилган ташқи ва ижтимоий сиёсатни шакллантиришни назарда тутади.