Магнитский рўйхати: АҚШ Хитой компаниясига қарши санктсияларни қўллайди

Вашингтон Хитойнинг «Union Develo[ment Group Co., Ltd» давлат компаниясига қарши «Магнитский глобал инсон ҳуқуқлари қонуни» асосида санкциялар қўлланилишини эълон қилди.

Бу ҳақда АҚШ Ғазначилигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) томонидан сешанба куни эълон қилинган баёнотда айтилган.

«Департамент Дара Сакор лойиҳаси давомида Камбоджа эрларини тортиб олиш ва ёъқ қилиш бўйича Хитойнинг «Union Development Group» давлат компаниясини санкциялар рўйхатига қўшмоқда. Рўйхат Магнитский қонуни ижроси доирасида 13818-сонли буйруғига асосланади», дейилади матнда. — Қарор инсон ҳуқуқларини жиддий бузувчиларга, коррупционер амалдорларга ва уларнинг тарафдорларига қарши қаратилган. Компания ўз фаолиятини 2019 йилда коррупцияга алоқадорлиги учун санкцияланган Камбоджа генерали Конг Ким орқали олиб боради.»

Молия вазири Стивен Мнучиннинг сўзларига кўра, компания «Камбоджа корхонаси сифатида сохта рўйхатдан ўтганидан» кейин ўз шахсини яширишни тўхтатган. «АҚШ бу каби амалиётларга қаерда бўлмасин қарши туриш учун барча ваколатларини ишга солади», — деди у.

“Магнитский номидаги глобал инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун” — бу 2016 йилда қабул қилинган АҚШ қонунидир, унда Вашингтонга кўра коррупция ва инсон ҳуқуқлари бузилишида кўрилган ҳар қандай хорижий давлат фуқароларига қарши санктсиялар қўлланилиши мумкин.