Макалистер: Путиннинг жойи Халқаро жиноий суд олдида

Ҳамкор давлатлар Россия Федерацияси Президенти учун махсус халқаро трибунал ташкил этиш ҳақида баёнот берди.

Бу ҳақда Европарламент ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Девид Макаллистер маълум қилди.

«Владимир Путиннинг ўрни халқаро жиноий суд олдида. Тегишли парламентларимизнинг ташқи ишлар қўмиталари раҳбарлари сифатида биз махсус халқаро трибунал ташкил этиш тарафдоримиз», деб ёзади Макалистер.