Макрон: Бир қатор Европа давлатлари Кобулда қўшма дипломатик ваколатхона очиш ниятида

Франция президенти журналистларга Европа Иттифоқининг қатор давлатлари билан Афғонистонда дипломатик ваколатхона очиш бўйича қўшма режалар ҳақида гапирди.

Бу ҳақда шанба куни Доҳада журналистларга Франция президенти Эммануел Макрон маълум қилди.

“Биз, бир қанча Европа давлатлари, элчиларимизнинг (Афғонистонда) ҳозир бўлишига имкон берадиган умумий макон яратиш ҳақида ўйлаяпмиз”, — деди у.

Шу билан бирга, Франция президенти бу қадам Толибон ҳаракатининг (Россияда тақиқланган) сиёсий тан олинишидан далолат бермаслигини таъкидлади. Унинг қоʻшимча қилишича, у тез орада ваколатхона очишни кутмоқда, бироқ бу орада хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ айрим масалаларни ҳал қилиш зарур.

Август ойида Толибон Кобулга кирганидан сўнг бир қанча Ғарб давлатлари Афғонистондан дипломатларини олиб чиқиб кетган эди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Кобулда ўз ваколатхонасини очиш имкониятини ма’лум қилганди.