Макрон Россия газига киритилган эмбаргони қўллаб-қувватлади

Франция Россия газига муҳтож эмас ва унга қарши санксияларни илгари суриш ниятида. Бу ҳақда президент Эммануэль Макрон 18-апрел, душанба куни чоп этилган France 5 телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

Шу тариқа, Франция раҳбари Париж Россиядан газ ва нефтга эмбарго қўйишни қўллаб-қувватлаш ниятида эканини таъкидлади, гарчи унинг сўзларига кўра, Европа уларга қарам бўлса ҳам.

Макрон, шунингдек, Россия Федерациясига нисбатан бешинчи санкциялар пакетини муҳокама қилиш чоғида эмбарго масалалари унинг ташаббуси билан қолдирилгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Унинг ишонтиришича, Европада бу мавзу бошқа давлат томонидан блокланган, у номини келтирмаган.

Россия президенти Владимир Путин билан музокараларга келсак, Франция раҳбари Буча қирғини ҳақида хабарлар чоп этилганидан бери у билан гаплашмаганини айтди. Аммо кейинги алоқалар мумкин, деди у.

«Россия бу ерда, Европада. Бу урушни тугатиш учун ҳамма нарса қилиш керак, уруш бошлаш билан эмас, балки Россияга қарши санкциялар жорий этиш орқали», – деди президент.