Мексикада тартибсизликлар пайтида қамоқхонада 56 маҳбус тан жароҳати олди

Мексика шимолидаги қамоқхонада ғалаён бўлиб ўтди, унинг давомида 56 маҳбус тан жароҳати олди, деб хабар беради AP.

Жума куни Монтеррей шаҳри яқинидаги Аподака қамоқхонасида тартибсизликлар бошланди. Норозиликка маҳкумларнинг бир қисми бошқалардан пул ундиргани сабаб бўлган.

Нуево-Леон жамоат хавфсизлиги бўйича давлат котиби Алдо Фаши барча жароҳатлар калтаклаш натижасида бўлганини айтди.

«Тўқнашувлар давомида ўқотар қурол ишлатилмаган, барча жароҳатлар зарбалардан келиб чиққан. Бош қисмидаги жароҳатлар тўмтоқ буюмлар ёки тошлар билан берилган», – дейди Фаши.

Унинг сўзларига кўра, кўплаб маҳкумлар саноат корхоналарида ишлайди ва жума куни маош олади. Унинг сўзларига кўра, ушбу қамоқхонада камида бешта жиноий гуруҳ бошқа маҳбуслардан пул талаб қилган.

Хавфсизлик кучлари оммавий тинтувлар уюштирдилар, улар давомида маҳкумларнинг ашёлари орасидан ноқонуний мобил телефонлар, пиво ва гиёҳванд моддалар топилди.