Минскда Европа Иттифоқидаги муваққат ишлар вакили ҳибсга олинди – ОАВ

Минск милицияси Европа Иттифоқининг Беларусдаги муваққат ишлар вакили Евелина Шулцни сиёсий маҳбуслар судида иштирок этганидан кейин бир неча соат ҳибсга олди. Бу ҳақда 7-сентабр, чоршанба куни «Озодлик» радиосининг Беларус хизмати дипломатик доиралардаги манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ҳибсга олиш «анархистлар иши» ва ҳуқуқ фаоллари иши деб аталадиган суд жараёнидан сўнг бўлиб ўтган ва жами камида 13 киши ҳибсга олинган.

Нашрнинг ёзишича, Шулц бўлимда икки соат ушлаб турилган. Судда бошқа дипломатлар ҳам иштирок этган, улар ҳибсга олинмаган.

Бир неча кун аввал хабар қилинганидек, Минск суди «давлат тўнтариши» иши бўйича айбланувчиларга нисбатан ҳукм чиқарди.