Молдова Ларга чегараси яқинида топилган ракета парчаларига изоҳ берди

Россиянинг Украинага оммавий зарбаси пайтида Молдова ҳудудига навбатдаги ракета тушиши мамлакат суверенитетига ҳурмат йўқлигидан далолат беради. Бу ҳақда Молдова бош вазири Наталья Гаврилица Фаcебоокъда хабар берди.

«Мен Молдова суверенитетига ҳурмат йўқлигидан ғазабимни билдираман. Бугун ҳаво ҳудуди яна бузилди ва ракета қолдиқлари Бриcени вилоятидаги Ларга қишлоғи яқинига қулади», — дея таъкидлади Гаврилица.

У, шунингдек, Россиянинг Украинадаги тинч аҳоли нишонларига мунтазам зарба беришларига муносабат билдирди.

«Тинч аҳолининг ўлдирилиши ва инфратузилмага ҳужумлар учун ҳеч қандай сиёсий, тарихий ёки маънавий асос йўқ», деди у.

Эслатиб ўтамиз, Россия ракетасининг қолдиқлари Молдовани «илгаб олган». 14-январь куни Россиянинг Украинани оммавий ўққа тутганидан кейин Молдова чегарачилари Ларга чегараси яқинида ракета қолдиқларини топдилар.