Молдова Ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазирлиги Россия Федерациясининг Украинага уюштирган ракета ҳужумларини, Молдова-Украина чегараси яқинида ракета қулаганини «қатъий равишда» қоралади.
«Ушбу асоссиз ҳаракатлар Украинада даҳшатли оқибатларга олиб келади, одамларни электр энергияси, иситиш ва айрим ҳолларда сувсиз қолдиради. Молдова Республикасининг Украинадаги дипломатик муассасалари хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда», — деди вазирлик баёнотида.
Улар Украинада бўлган Молдова фуқаролари ҳар қандай алоҳида вазиятда ихтисослашган консуллик ёрдами учун Киевдаги Молдова элчихонаси ёки Одессадаги консулликка мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.
Хабар берганимиздек, душанба куни аввалроқ Молдова Ички ишлар вазирлиги ходимлари Украина билан чегарага яқин жойлашган Бриcени шаҳри яқинида ракета топди. Бундан ташқари, ўққа тутилиш вақтида Молдова давлат корхонаси «Moldelectrica» электр таъминоти тизимидаги бузилишлар ҳақида хабар берган.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Украинага ракета ҳужумидан кейин Молдова ҳудудига ракетанинг қулаши Россия ракета террори нафақат Украина хавфсизлиги, балки қўшни давлатлар хавфсизлигига ҳам катта хавф туғдираётганини яна бир бор исботлашини маълум қилди.