Намойишчилар Шри-Ланка президентининг қароргоҳини эгаллаб олди

Шри-Ланкада намойишчилар президент Готабай Ражапакса қароргоҳини эгаллаб олди. Times of India нашрига кўра, президент қароргоҳни бир неча дақиқа олдин тарк этган.

Қайд этилишича, Ражапакса ҳамон расман мамлакат президенти ҳисобланади ва ҳарбийлар томонидан ҳимоя қилинади. Ҳозирча унинг қаерда эканлиги маълум қилинмаган.

Иқтисодий инқироз кучайиши билан мамлакатда норозилик намойишлари авж олди. Полиция 8 июл куни дам олиш кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган митинг олдидан талабалар ва намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланганидан сўнг комендантлик соати жорий қилди.

Аввалроқ Ливияда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтаётгани хабар қилинганди.