НАСА Hubble телескопини ишга қайтарди

НАСА мутахассислари шу йилнинг октабр ойидан буён хавфсиз режимда бўлган “Хаббл” космик телескоп ускунасининг ишини тўлиқ тиклади. Бу ҳақда НАСА хабар берди.

“Hubble космик телескопи жамоаси 6-декабр, душанба куни тасвирлаш спектрографини ишга туширди ва асбоб ҳозирда барча тўртта фаол асбоб билан бирга илмий маълумотларни йиғмоқда. Мутахассислар 1-ноябрдан бошлаб мониторинг бошланганидан бери маълумотлар узатишни синхронлаштириш билан богʻлиқ янги муаммоларни аниқламади”, — дейилади НАСА баёнотида.

Қурилма хавфсиз режимда топилганидан сўнг бир ойдан сал кўпроқ вақт ўтгач, мутахассислар аста-секин телескоп асбоблари – яқин инфрақизил камера ва кўп мақсадли NICMOS спектрометри, спектрографлар, сенсорлар ва “Хаббл”га ўрнатилган камералар билан ишлашга қайтишди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26-октабр куни НАСА Ҳуббле космик телескопи ички алоқадаги муаммолар туфайли хавфсиз режимга ўтказилгани ҳақида хабар берган эди.

Hubble 1990 йилда ишга туширилган. Ўзининг 31 йиллик фаолияти давомида телескоп Коинотни 1,5 миллиондан ортиқ тадқиқотлар ўтказди, улар асосида 18 мингдан ортиқ илмий ишлар тайёрланди.