НАТО бош қўмондони Россиянинг Украинадаги йўқотишлари кўлами ҳақида маълум қилди

НАТОнинг Европадаги бош қўмондони Кристофер Каволи уруш кўлами ва Россиянинг Украинадаги йўқотишлари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, кенг кўламли уруш бошланганидан бери Россия 200 мингдан ортиқ аскарини йўқотган, 1800 дан ортиқ зобит ҳалок бўлган ёки яраланган.

Бундан ташқари, Россия икки мингдан ортиқ асосий жанговар танкларини йўқотди. Россия Федерациясининг ўртача армияси кунига 23 мингдан ортиқ артиллерия ўқларини отади. Каволининг қайд этишича, қуролларнинг аниқлиги ва мудофаа саноатининг ишлаб чиқариш қуввати урушда муҳим аҳамиятга эга.

«Агар кимдир танк билан келган бўлса, сизда ҳам танк бўлиши керак. Бироқ, совуқ урушнинг сабоқларидан бири шундаки, қуролларнинг аниқлиги муҳим. Шунингдек, мудофаа саноатининг ишлаб чиқариш қуввати муҳим. Урушда энг тез қуролл ишлаб чиқара оладиган киши ютади», — дея қўшимча қилди НАТОнинг Европадаги бирлашган кучлари бош қўмондони.

Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина армияси жангчилари 820 россиялик аскарни йўқ қилди ва 4 март ҳолатига кўра Россиянинг умумий жанговар йўқотишлари тахминан 152 190 кишини ташкил этди.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) маълумотларига кўра, Россия Украинага қарши урушда 1945 йилдан буён барча қуролли можаролардан кўра кўпроқ аскарини йўқотган.