НАТО қирувчилари яна Россия самолётларини тутиб олди

Руминиянинг F-16 қирувчи самолётлари Болтиқбўйи мамлакатлари ҳаво ҳудудида Россиянинг иккита Су-27 қирувчисини тутиб олди. Воқеа 7 апрел куни содир бўлган. Бу ҳақда Руминия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги Facebookда хабар берди.

Хабарда қайд этилганидек, Руминиянинг Carpathian Vipers отряди Германиянинг Уэдем шаҳридаги НАТО авиация маркази томонидан огоҳлантирилган. НАТО масъулияти зонасида халқаро сувлар устида иккита номаълум самолёт кузатилди. Стандарт процедураларга мувофиқ, Руминиянинг F-16 самолёти ҳаво ҳолатини аниқлаштириш учун огоҳлантирилди.

Қўлга олингандан сўнг улар Россия Федерациясига тегишли иккита Су-27 самолёти эканлиги аниқланди.

«Улар алянснинг масъулият зонасидан чиқиш жойига эсон-омон кузатиб қўйилди», — деди Руминия ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги.

Аввалроқ Нидерландия Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-35 қирувчиси Польша осмонида Россиянинг учта ҳарбий самолётидан иборат гуруҳни тутиб олгани хабар қилинганди.