НАТО ва Европа Иттифоқи биргаликда Россия Федерациясига қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқишга чақирув тайёрлади

Европа Иттифоқи ва НАТО яқин орада Россияни Украинани тарк этишга чақирувчи қўшма баёнот чиқариши мумкин.

Бу ҳақда Американинг Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, яқин орада ЕИ ва НАТО Россияни урушни тўхтатиш ва Украинани тарк этиш бўйича қўшма чақириқни расман эълон қилиши кутилмоқда.

Дипломатларга кўра, Politico қисман таниш бўлган декларация бир йилдан кўпроқ вақт давомида тайёрланаётган эди, бироқ Туркия ва Кипр ўртасидаги таранглик туфайли кечиктирилган.

Икки дипломатнинг нашрга айтишича, декларация тез орада, эҳтимол, келаси душанба ёки сешанба куни ёки йил охиридаги иш жадвали халақит берса, 2023 йилнинг бошида топширилади.

«Матн (Россия учун) унчалик аҳамиятсиз бўлса-да, унга расмий мақом бериш, уни тайёрлаш учун бир неча ой вақт сарфлаган ҳолда, муҳим дипломатик ютуқ бўлади», дейилади нашрда.

Қайд этилишича, декларация матни асосан Европа кенгаши президенти Шарль Мишель идораси, Еврокомиссия ва НАТО ўртасида келишилган.

Politico нашрига кўра, деярли якуний лойиҳада Европа Иттифоқи ва НАТО Россияни «бу урушни зудлик билан тўхтатишга ва Украинадан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга» чақириб, «унинг мустақиллигини сўзсиз қўллаб-қувватлашини» тасдиқлайди.

Нашрнинг ёзишича, улар декларацияда «Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш ва ўз тақдирини ўзи танлаш бўйича ажралмас ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлашга» ҳам рози бўлган ва Россиянинг шафқатсиз уруши бутун дунё бўйлаб миллиардлаб одамларга таъсир кўрсатган озиқ-овқат ва энергетика инқирозини янада кучайтирганини таъкидлаган.