Нью-Йоркда газ портлаши уйнинг бир қисмини қулаб тушди

18-январ, сешанба куни Бронксдаги турар-жой биносида рўй берган портлашда бир аёл ҳалок бўлди, яна тўққиз киши жароҳатланди.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, фожиага газ портлаши сабаб бўлган, шундан сўнг бино ёна бошлаган.

Қайд этилишича, 77 ёшли марҳумдан ташқари унинг 82 ёшли синглиси ҳам оғир тан жароҳатлари олган. У оғир аҳволда шифохонада ётибди. Шунингдек, портлаш оқибатида оғир жароҳат олган қўшни уйда яшовчи 68 ёшли фуқаро ҳам касалхонага ётқизилган.

Бундан ташқари, жароҳатланганлар орасида беш нафар полициячи ҳам бор – улар аҳолининг қочишига ёрдам бериш учун ёнаётган бинога шошилишган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тутундан заҳарланган, ҳозирда уларнинг аҳволи барқарор.

Воқеа жойига 200 га яқин ўт ўчирувчи ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Фавқулодда вазиятни аниқлаштириш вақтида бутун чоракда газ ўчирилди.