Норвегия Украинага 14 та зирҳли техника топширди

Норвегия Украинага 14 дона IVECO LAV III зирҳли патрул машинаси топширилганини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида айтилган.

«Норвегия украиналикларнинг озодлик учун курашига ҳисса қўшишда давом этмоқда. Ҳукумат мамлакатни Россия босқинидан ҳимоя қилишда Норвегия Украинани бундан кейин қандай қўллаб-қувватлаши мумкинлигини доимий равишда баҳолаб келади», – деди Норвегия мудофаа вазири Бьорн Арильд Грамм.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, ушбу машиналар Украина армиясига зарур ва бошқа ҳарбий техникага қўшимча равишда, хусусан, Норвегия Киевга топширган артиллерия, кўчма зенит тизимлари ва бронетранспортёрлар билан таъминланади.

IVECO LAV III автомобиллари яхши ҳайдаш фазилатлари ва ҳимоясига эга. Худди шу техника Афғонистонда Норвегия ҳарбийлари томонидан ҳам қўлланилган.