Оқ уй буни Украинага бостириб кириш деб ҳисоблашини айтди

Россия қўшинларининг Украина чегарасидан ҳар қандай ўтишини Оқ уй маъмурияти Россиянинг Украинага “янги босқинчилиги” сифатида баҳолайди.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Джен Псаки баёнотида айтилади.

“Президент Байден Россия президентига агар Россия ҳарбий кучлари Украина чегарасини кесиб ўтса, бу янги босқин бўлишини ҳамда Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларидан тезкор, қаттиқ ва бирлашган жавоб бўлишини аниқ айтди”, дейилади Псаки баёнотда.

Вакилнинг таъкидлашича, Москва “ҳарбий ҳаракатлардан ташқари тажовуз стратегияси бўйича ҳам катта тажрибага эга”. У мисоллар келтирди – булар «кибер ҳужумлар ва тартибсиз қуролли гуруҳлардан фойдаланиш тактикаси».

Псакининг сўзларига кўра, Байден бундай ҳаракатларга “ҳал қилувчи, кўзгу ва ягона жавоб берилишини” тасдиқлади.