Оқ уй Украинага қўшимча 370 миллион доллар ваъда қилмоқда

Қўшма Штатлар Украинага деярли 368 миллион доллар қўшимча гуманитар ёрдам беради. Маблағлар Украина ичидаги одамларни ва ўз мамлакатини тарк этишга мажбур бўлган қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланади.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

«Украина халқи олдидаги мажбуриятимиз содиқдир. Қўшма Штатлар Украина ичидаги одамларни ва Россиянинг шафқатсиз уруши пайтида ўз мамлакатини тарк этишга мажбур бўлган қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун қарийб 368 миллион доллар қўшимча инсонпарварлик ёрдами ажратмоқда», – деб ёзди у ўз твиттерида Блинкен.

АҚШ Давлат департаменти тарқатган баёнотда таъкидланишича, маблағлар озиқ-овқат, ичимлик суви, молиявий ва тиббий ёрдамга йуналтирилади.