Олаф Шольц Украинага ёрдам кўрсатишнинг устувор йўналишларини номлади

Германия канслери Олаф Шольцнинг фикрича, учта устувор вазифа ёрдамида Украина шаҳарларини Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш мумкин.

Бу ҳақда RND телерадиокомпанияси томонидан ташкил этилган муҳокамада Германия канцлери Олаф Шольц айтди.

Сиёсатчининг қайд этишича, биринчи навбатда, Украина шаҳарларини ҳаводан Россия ҳужумларидан ҳимоя қилиш зарур.

«Иккинчидан, вайрон бўлган муҳим инфратузилмани тезда тиклаш керак», деб давом этди канцлер.

Германия канцлери, шунингдек, европаликлар учун Украина ҳудудидан қочқинларнинг янги тўлқини келишига тайёргарлик кўриш зарур, деб ҳисоблайди.

Уруш ҳақида гапирган Шольц, Владимир Путин урушни бир лаҳзалик қарор қабул қилиб бошламаганига, балки икки йил давомида урушга тайёргарлик кўрганига эътибор қаратди.

«Путин Украинага қарши уруш бошлаш учун шунчаки баҳона қидираётган эди», — дея қўшимча қилди Германия канцлери.

Шу билан бирга, у Украинадаги урушни тугатиш масаласини дипломатик йўл билан ҳал қилиш ҳамон имконсиз эканини таъкидлади.

«Биз ҳаммамиз бу уруш тугашини ва тинчлик бўлишини истаймиз. Россия президенти билан шу пайтгача олиб борган барча музокараларим ҳам шу мавзу», – деди у.

Шольц Россия шартлари билан ўт очишни тўхтатишга қарши эканлигини таъкидлади.

«Биринчи навбатда, Россия диктатура дунёси ғояси ҳеч қаерга олиб келмаслигини ва бу ҳудуд бўйлаб фломастерни ўтказиб, бу энди меники, дейиш мумкин эмаслигини тушуниши керак», деди у.

Германия канцлер Россиянинг Украинага кенг миқёсли бостириб киришидан сал олдин Москвада Путин билан ўтказган музокараларини эслади. Россия Федерацияси Президенти Шольцдан «Украинада Москвага таҳдид солувчи ракеталар бўлмаслиги» ва Украина Натога қўшилмаслигини, шунингдек, Украина шарқидаги айрим ҳудудларнинг мақомини талаб қилди.

Шу ҳафта бошида Германия Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги партиясини ўтказгани маълум бўлган эди. У ЗРК IRIS-T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун қўшимча ракеталар, разведкачи учувчисиз самолётлар, учувчисиз датчиклар ва электрон уруш ускуналарини ўз ичига олган.