Олмаота коменданти тартибсизликлар пайтида 500 га яқин шаҳар аҳолиси калтаклангани ҳақида хабар берди

Қозоғистон пойтахтида экстремистик гуруҳлар уюштирган тартибсизликларда 500 дан ортиқ тинч аҳоли жабрланган.

Бу ҳақда шаҳар коменданти Канат Тимерденов маълум қилди.

“Афсуски, 5-январга ўтар кечаси экстремистик гуруҳлар фаоллашди. Ноқонуний ҳаракатлар натижасида 120 дан ортиқ автомобил ёқиб юборилди. Улардан 33таси полиция, тез тиббий ёрдам ва ўт ўчириш машиналари. Кўплаб корхоналарга зарар етган, шуненгдек 120та савдо дўкон ва 180 та умумий овқатланиш, 100 га яқин кичик ва ўрта бизнес идоралари вайрон бўлган объектлари ёниб кетган. 500 дан ортиқ тинч аҳоли калтакланган. Улар орасида 130 нафар аёллар ва кексалар ҳам бор”, — деди Тимемерденов.

Унинг айтишича, «бугун шаҳар экстремистлар ва радикаллар томонидан янги ҳужумларга учраган».

«Фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун зарур чоралар кўрилмоқда. Кўчага чиққанларни тарқалишга чақирамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз зўравонлик ва радикализмнинг янада кучайишига йул қўймасликдир», – деди у.

У Олмаота аҳолисини “уйда қолишга, ваҳима ва провокатсияларга берилмасликка, расмий манбалардан олинган маълумотларга амал қилишга” чақирди.

Қозоғистонда 2 январ куни Жанаўзенда (Манғистау вилоятидаги шаҳар, мамлакат ғарбида) суюлтирилган газ нархининг кескин ошишига қарши митинглар бошланди. Кейин улар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланди. 4 ва 5 январ кунлари Олмаотада намойишчилар хавфсизлик кучлари билан тўқнашган.

Президент Қосим-Жомарт Токаев 19-январгача муддатга фавқулодда ҳолат ва мамлакат пойтахти Нур-Султон, Олма-Ота, шунингдек, Манғистау ва Олмаота вилоятларида комендантлик соати жорий қилди. У соат 23:00 дан 07:00 гача ишлайди.

5 январ куни эрталаб Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди.