Арманистон қуролли кучлари ўт очишни тўхтатиш режимини бузди ва Озарбайжон армиясининг позицияларини ўққа тутди. Бу ҳақда Озарбайжон мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «Anadolu».
Агентликнинг иддао қилишича, 27-ноябр куни рақиб армияси Озарбайжоннинг Келбажар вилоятидаги озарбайжон ҳарбийлари позицияларига турли калибрли ўқ отган қуроллардан ўт очган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Озарбайжон армиясининг Агдам, Хўжавенд ва Тертер йўналишларидаги позициялари арманларнинг ноқонуний қуролли гуруҳлари томонидан ўққа тутилган.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ҳам ўз армияси бўлинмалари «тегишли жавоб чораларини» кўрганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Озарбайжон ва Арманистон йил охиригача тинчлик шартномасини имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Бундан ташқари, Путин, Алиев ва Пашинян Тоғли Қорабоғ бўйича баёнот имзолагани маълум қилинган