Озарбайжон Европа Иттифоқи билан энергетика бўйича шартномалар имзолаш ниятида

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев яқин кунларда Европа Иттифоқи билан энергия хавфсизлиги соҳасида ҳужжат имзолашга тайёрланаётганини тасдиқлади.

Бу ҳақда 15-июл, жума куни маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

«Яқин келажакда Европа Иттифоқи ва Озарбайжон ўртасида муҳим ҳужжат – энергия хавфсизлиги бўйича ҳужжат имзоланади, бу бизнинг ҳамкорлигимизни янада юқори босқичга кўтаради», — Алиев биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилишда шундай деди.

У Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан бир неча бор ўтказган учрашувлари ва телефон суҳбатларини ёдга олди ва асосий муҳокама мавзуси Озарбайжон-Арманистон муносабатларини нормаллаштириш эканини таъкидлади.

ОАВлар арафасида Еврокомиссия Европа Иттифоқи давлатларини Озарбайжон билан табиий газ импортини кўпайтириш ва қувур линиясини кенгайтириш бўйича келишув тузишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳужжатда қайд этилишича, ЕИ 2027-йилгача «Жануб газ коридори» орқали Озарбайжондан ҳар йили камида 20 миллиард куб метр газ импорт қилишни режалаштирмоқда, бу эса «тижорий мақсадга мувофиқлик ва бозор талабига кўра».