Озарбайжон Европага газ етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда

2022 йилда Озарбайжоннинг Европага газ етказиб бериш ҳажми ўтган йилга нисбатан 40 фоизга ошди.

Бу ҳақда 22-сентабр, пайшанба куни Руминияда бўлиб ўтган халқаро газ конференсиясида Энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов маълум қилди.

«Бу Жанубий газ йўлаги (ЖГК) максимал қувватда ишлаётганидан, шунингдек, етказиб беришнинг узлуксизлиги ва барқарорлигидан далолат беради», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Жанубий газ йўлагининг беш йил ичида кенгайтирилиши Европанинг «Энергетика хавфсизлигини таъминлашдаги навбатдаги қадамидир».

«Озарбайжондан табиий газ экспортини икки баравар ошириш ва 20 миллиард куб метрга етказиш қувурлар қувватини ошириш ва газ қазиб чиқаришга инвестициялар, шунингдек, шартномалар тузиш ва техник чора-тадбирларни амалга оширишни талаб қилади», — дея қўшимча қилди у.

Шаҳбазов Озарбайжоннинг узоқ муддатда Европага энергия етказиб беришни диверсификация қилиш жараёнида қайта тикланувчи энергия манбалари ва водороддан фойдаланиш режаларига ҳам эътибор қаратди.

Озарбайжон газини Европага ТАП газ қувури (СГC тизимининг бир қисми) орқали Италия, Греция ва Болгария истеъмолчиларига етказиб бериш 2020-йил 31-декабрда бошланган. Газ қувури Шоҳденгиз конини ўзлаштиришнинг 2-босқичи доирасида йилига 10 миллиард куб метр табиий газни Европага ташишга мўлжалланган. Газ қувурининг ўтказиш қуввати унинг қувватини икки баробарга ошириш имконини беради – йилига 20 миллиард куб метргача.