Озарбайжон: Қорабоғ можаро зонасида жанглар туни билан давом этди

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ можароси зонасида туни давомида шиддатли жанглар давом этганини айтди. Маълум қилинишича, шу вақт ичида 13 та Т-72 танки йуқ қилинган.

«8-октабрнинг иккинчи ярмидан 9-октабргача эрталабгача бутун фронт бўйлаб шиддатли жанглар давом этди», дейилади хабарда.

Танклардан ташқари, иккита зирҳли пиёда транспорт воситаси, тўртта «Град» кўп маротаба учадиган ракета тизими, иккита «Акация» ўзиюрар артиллерия мосламаси, учта Д-30 гаубицаси, душманнинг иккита радар тизими йуқ қилинди ва олтита Т-72 танки қўлга олинди.