Қозоғистон раҳбари мамлакат ҳудудларида конституциявий тузум тикланганини маълум қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев маҳаллий ҳокимият органлари вазиятни назоратга олгани ва республиканинг барча ҳудудларида конституциявий тузум тиклангани ҳақида баёнот берди.

Бу ҳақда жума куни терроризмга қарши кураш штабининг йиғилиши якунлари бўйича давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

«Антитеррор операцияси бошланди. Ҳуқуқ-тартибот кучлари қаттиқ ишламоқда. Мамлакатнинг барча ҳудудларида асосан конституциявий тузум тикланди. Маҳаллий ҳокимият органлари вазиятни назорат қилмоқда. Аммо террорчилар қурол ишлатишда ва уларнинг мулкига зарар етказишда давом этмоқда. Шунинг учун терроризмга қарши кураш жангарилар тўлиқ йуқ қилинмагунча давом эттирилиши керак”, — деди Токаев.

2 январ куни Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида норозилик акциялари бошланди. Кейинчалик улар бошқа шаҳарларга, жумладан, Олма-Отага тарқалиб, 5 январда талончилик ва давлат муассасаларига ҳужумлар билан бирга тартибсизликлар ва погромларга айланиб кетди. Оқибатда мингдан ортиқ одам тан жароҳати олди, қурбонлар бор. Қозоғистон президенти Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан ёрдам сўради. Тинчликпарвар кучларнинг биринчи бўлинмалари Қозоғистонда ўз миссиясини бажаришга киришди.