Қозоғистон Россия билан ҳаво алоқаларини тўхтатди

Қозоғистон ҳукумати 11 мартдан бошлаб Россия билан авиақатновларни тўхтатишга қарор қилди.

Россиядан/Россияга ўз ҳудудидан ўтган тижорат рейсларини суғурта қопламаси тўхтатилиши муносабати билан Қозоғистоннинг “Air Astana” авиакомпаниясининг ушбу йўналишдаги барча рейслари 2022-йил 11-мартдан бошлаб тўхтатилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги Air Astana авиакомпанияси билан биргаликда парвозларни имкон қадар тезроқ тиклаш учун манфаатдор томонлар билан бу муаммоларни зудлик билан ҳал қилади.

Бекор қилинган рейсларнинг йўловчилари чиптани сотиб олган жойида чипта нархини тўлиқ қайтариб олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Аввалроқ Россиянинг давлат-хусусий авиакомпанияси “Аерофлот” 8 мартдан бошлаб барча хорижий рейслар тўхтатилишини эълон қилган эди.