Қозоғистонда МХҚ президентга суиқасднинг олдини олди

Қозоғистонда президент Қосим Жомарт-Токаевга суиқасд уюштирмоқчи бўлган хорижий разведка агенти қўлга олинди.

Бу ҳақда маҳаллий Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 25 март куни Нур-Султонда Қозоғистон фуқароси қўлга олинди, у хорижий разведка агенти бўлиб, президент ва юқори мартабали ҳукумат амалдорларига суиқасд уюштиришни режалаштирган. Тергов маълумотларига кўра, у махсус ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қарши ҳужумларни ҳам режалаштирган.

«Тинтув натижасида хорижда ишлаб чиқарилган снайпер милтиғи овоз ўчиргичи бўлган, гиёҳвандлик моддаси ва катта миқдорда пул олиб қўйилди. Қуроллар касбий ниқобланган ҳолда қисмларга бўлиб Қозоғистонга олиб келинди», — дейилади хабарда.