Пекинда рақамли валюта синовдан ўтказилади

sans-serif;">Пекин ҳукумати мамлакат Марказий банкининг рақамли валютасидан фойдаланиш бўйича тажриба ўтказиш учун фуқароларга қарийб 1,5 миллион доллар тарқатишини эълон қилди.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимиятининг веб-сайтида хабар пайдо бўлди. Илгари, шунга ўхшаш тажрибалар Шенчжен ва Сучжоу шаҳарларида ўтказилган.

Пекин рақамли валютада 200 юан (тахминан 30 доллар) оладиган 50 минг кишини танлайди. Улар 10-17 феврал кунлари расмийлар кўрсатган офлайн ва онлайн-дўконларда пул сарфлашлари мумкин. Йулланма фақат Хитой фуқароларига ёки Гонконг, Макао ва Тайвандан яшаш ҳуқуқига эга бўлган одамларга берилади.

Хитой Халқ банки рақамли валютани ишлаб чиқармоқда, у амалдаги тўлов дастурлари орқали операцияларга ўхшаш ишлаши кутилмоқда. Валюта ҳукумат томонидан назорат қилинади.