Песков Белоруссия билан интеграцияни шарҳлади

Кремл вакили Дмитрий Песков журналистларнинг Белорусия ва Россиянинг бирлашиши ҳақидаги саволига жавоб берди.

“Интеграцияни чуқурлаштириш учун муайян қадамлар кетма-кетлигини аниқлаган иттифоқ шартномаси мавжуд. Бизнинг вазирлар кабинетлари келишган бир қатор йул хариталари мавжуд — Иттифоқ давлатлари доирасидаги интеграцияни чуқурлаштириш бўйича кейинги қадамлар”, — деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, бу икки мамлакат манфаатларига жавоб беради.

Худди шу интервюсида Россия президентининг матбуот котиби россиялик дўстларини санаб ўтди. Унинг таъкидлашича, мамлакат «жонли» алоқаларга эга — бу «постсовет ҳудуди», «Грузия, Украина ва Болтиқбўйи давлатлари бундан мустасно». Бундан ташқари, Песков Россия ва Белоруссиянинг Иттифоқ давлатини алоҳида таъкидлади.