Петр Павел Чехия президенти бўлди

Овозларни санаб чиқишнинг эълон қилинган натижаларига кўра, истеъфодаги генерал, Чехия армияси бош штаби собиқ раҳбари ва НАТО Ҳарбий қўмитасининг собиқ раҳбари Петр Павел президентлик пойгасининг иккинчи босқичида ғолиб чиқди.

Сайлов бюллетенларининг қарийб 90 фоизини қайта ишлагандан кейин у 57 фоизга яқин, унинг рақиби собиқ бош вазир Андрей Бабиш эса 43 фоиз овозга эга. Бабиш бундай қолоқликни қайтариб ололмайди, дейди Европа ОАВ. Сайловчиларнинг деярли 70 фоизи иштирок этди.

Чехия оммавий ахборот воситалари президентлик сайловлари ҳам сайловчиларнинг рекорд даражадаги фаоллиги билан ўтганини қайд этди.

Расмий натижалар 31-январ куни эълон қилинади, сўнгра 10-февралгача сайлов пойгаси иштирокчилари уларга суд орқали эътироз билдиришлари мумкин бўлади.

Бироқ Чехия Бош вазири Петр Фиала аллақачон Питер Павелни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб, буни «одоб, демократия ва Ғарб қадриятларининг ғалабаси» деб атаган.

Бабиш ANO марказчи сиёсий ҳаракатининг етакчиси ва ҳозирда парламентдаги мухолифатни бошқаради. Павел, Ғарб оммавий ахборот воситалари таъкидлаганидек, қатъий ғарбпараст йўналишга амал қилади. Хусусан, у Украинани кучли қўллаб-қувватлаш тарафдори, рақиблари каби можарога барҳам бериш тарафдори бўлган Бабиш эса Чехия ҳукуматини Украина манфаатларини Чехиядан устун қўйгани учун танқид қилди.

Чехия Республикасида президент асосан тантанали вазифаларни бажаради, лекин айнан у бош вазир ва Марказий банк аъзоларини тайинлайди, шунингдек, Конституциявий судга судяликка номзодларни таклиф қилади.