Покистонда кучли ёмғир юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди

Покистонда сўнгги бир ой ичида ғайритабиий кучли муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқини камида 549 кишининг ҳаётига зомин бўлди, энг кўп қашшоқ жануби-ғарбий Балужистон вилоятидаги чекка жамоалар жабр кўрди. Бу ҳақда 5-август, жума куни Рейтер агентлигига хабар берди.

“Мамлакат сўнгги 30 йилдаги энг кучли сув тошқинлари билан қопланди, улар ғайритабиий муссон ёмғирлари сабаб бўлди – июл ойида ёғингарчилик сўнгги ўттиз йилликдаги ўртача кўрсаткичдан 133% га кўп бўлди”, — дейилади агентлик хабарида.

Қайд этилишича, Эрон ва Афғонистон билан чегарадош жануби-ғарбий Балужистон вилоятида ёғингарчилик йил давомидаги ўртача кўрсаткичдан 305% га кўп тушган.

Ўлганлардан ташқари, сел мамлакатда 46,2 мингдан ортиқ уйга зарар етказган. Шунингдек, кўтарилган сув туфайли кўплаб аҳоли пунктлари дунёнинг қолган қисмидан узилиб қолган. Одамларга озиқ-овқат етишмайди.

Покистон: Муссон ёмғирлари туфайли юзлаб одамлар ҳалок бўлди

Покистон ҳукумати ва армияси сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларда ёрдам лагерлари қурди.